Коллекционер қадимий тангаларини вақтинчалик сақлаш учун Темурийлар тарихи давлат музейига топширди

    Тангалар жами 343 донадан иборат бўлиб, уларнинг ўртача оғирлиги 4,5-5 граммни, диаметри эса 22-27 см.ни ташкил қилади.

    Тошкент вилоятининг Бекобод туманида яшовчи Дилдора Жўраеванинг шахсий коллекциясида сақланиб келган XV асрнинг сўнги ўн йиллиги биринчи ярмига оид мис тангалар вақтинчалик сақлаш учун Ўзбекистон Фанлар академияси Темурийлар тарихи давлат музейига қабул қилиб олинди.

    Тангалар 343 дона бўлиб, уларнинг ўртача оғирлиги 4,5-5 граммни, диаметри эса 22-27 см ни ташкил қилади. Тангаларга зарб уриб қаварик шаклдаги безак ва араб тилидаги ёзувлари туширилган.

    Музейга қабул қилиб олинган тангалар ҳижрий 897 – 900 (милодий 1491 – 1495) йилларда зарб қилинган бўлиб, уларнинг бир томонига қаерда зарб қилинганлиги, иккинчи томонига эса зарб қилинган санаси сўз билан ёзилган.

    Дастлабки ўрганишлар натижасида тангалардан 173 донаси Бухорода, 91 донаси Самарқандда, 3 донаси Шош (Тошкент)да, 1 донаси Ҳисори Шодмон (Ҳисор)да, 1 донаси Андижонда зарб қилинганлиги аниқланда. Қолган 74 дона тангалар ёмон ҳолатга келиб қолганлиги сабабли уларнинг қаерда зарб қилинганлигини аниқлашнинг имкони бўлмади.

    No date selected
    декабр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates