Комида поезднинг 9 вагони рельсдан чиқиб кетди

    511-сонли Воркута – Новороссийск йўловчи поездининг тўққиз вагони Комидаги участкада (Россия Федерацияси) рельсдан чиқиб кетди, деб хабар берди “Россия темир йўллари” телеграм-каналида.

    Дастлабки маълумотларга кўра, ҳалок бўлганлар йўқ, деди Россия Тергов қўмитасининг Ғарбий минтақалараро транспорт бошқармаси. Воркута расмийларининг аниқлик киритишича, жабрланганлар бор – ўнга яқин йўловчининг аҳволи оғир.

    Инта маъмурияти маълумотларига кўра, вагонлар станциядан чиққанидан кўп ўтмай рельсдан чиқиб кетган. Поездда 232 киши бўлган, тахминларга кўра, ҳалокат йўлдаги носозлик туфайли содир бўлган.

    Шимоли-ғарбий транспорт прокуратураси томонидан текширув ташкил этилиб, жиноят иши қўзғатилди.

    Бу участкада поездлар ҳаракати тўхтатилди, у ерга Коми раҳбари Владимир Уйба учиб кетди, деб хабар беради ria.ru.


    No date selected
    июл, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates