Конституциявий қонун лойиҳаси умумхалқ муҳокамаси 15 июлгача узайтирилиши мумкин

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси бошланди. Унда депутатлар “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси билан боғлиқ масалани кўриб чиқишяпти.

    Қонунчилик палатасининг ялпи мажлисида сўзга чиққан депутат Жаҳонгир Шириновнинг таъкидлашича, мамлакатимизда Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси доирасида амалга оширилаётган туб ислоҳотларга мос янги конституциявий-ҳуқуқий маконни яратиш борасида муайян ишлар амалга оширилмоқда.

    Маълумки, “Қонун лойиҳаларининг умумхалқ муҳокамаси тўғрисида”ги Қонунига асосан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2022 йил 24 июндаги қарорига мувофиқ “Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий қонуни лойиҳаси 2022 йилнинг 25 июнидан 5 июлига қадар умумхалқ муҳокамасига қўйилган эди.

    Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан умумхалқ муҳокамаси мамлакатимизнинг барча ҳудудларида қизғин ташкил этилмоқда. Парламент аъзолари ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари томонидан ҳудудларда давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотларда 120 минг нафар фуқаро иштирокида ўтказилган 2 мингдан зиёд учрашувда конституциявий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти ва аҳамиятини кенг жамоатчиликка тушунтириш ишлари олиб борилди. Конституциявий қонун лойиҳасининг умумхалқ муҳокамаси жараёнлари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиб борилмоқда.

    Таъкидланганидек, бугунги кунга қадар Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан аҳоли ва фуқаролик жамияти институтларидан жами 57 мингдан зиёд таклифлар келиб тушган. Таҳлил натижалари шуни кўрсатмоқдаки, умумхалқ муҳокамасининг дастлабки кунларида Конституциявий қонун лойиҳаси юзасидан келиб тушган таклифлар кунига 700 га яқинни ташкил этган бўлса, ҳозирги вақтга келиб, уларнинг сони кунига 10 мингга етмоқда.

    Ушбу рақамлар умумхалқ муҳокамаси аҳолининг мазкур сиёсий жараёнларга нисбатан дахлдорлик ҳисси ошиб, ўз фикр-мулоҳазаларини билдиришга қизиқиши тобора ортиб бораётганини кўрсатмоқда.

    Шунга кўра, у умумхалқ муҳокамасини яна 10 кунга — 15 июлга қадар узайтириш таклифини билдирди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates