Конструктив ва ўзаро мақбул мулоқот сари қадамлар

    Маълумки, айни даврда Ўзбекистон Афғонистонни ижтимоий-иқтисодий ва гуманитар жиҳатдан қайта тиклашга кўмаклашиш борасидаги ҳамкорликка йирик трансминтақавий инфратузилма лойиҳаларини илгари сурган ҳолда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда.

    Афғонистон халқининг манфаатлари ва орзу-интилишларига ҳурмат, ўзаро келишувчанлик руҳида мулоқот майдонини яратган Ўзбекистон ҳукумати бу ўлканинг иқтисодиёти тобора ривожланиб боришини умумий устувор йўналиши сифатида кўра олди.

    Бу борада муҳтарам Президентимиз Афғонистонда амалдаги ҳукумат билан халқаро мулоқот ўрнатилмаса, ҳеч қандай ижобий натижага эришиб бўлмаслигини таъкидлаганлари албатта бежиз эмас. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари билан 2022 йилда қабул қилинган Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг махсус резолюциясида Марказий Осиё ва Жанубий Осиё ўртасида алоқаларни ўрнатишда Афғонистон алоҳида ўрин тутиши эътироф этилганлиги эса бу борадаги оқилона сиёсатнинг яққол ифодаси бўлди.

    Шу маънода, Ўзбекистон биринчилардан бўлиб Афғонистоннинг муваққат ҳукумати билан конструктив ва ўзаро мақбул мулоқотни йўлга қўйган десак, муболаға бўлмайди.

    Хусусан, куни кеча Ўзбекистон ҳукумати делегациясининг Қобул шаҳрида ташкил этилган Ўзбекистон-Афғонистон бизнес форуми ҳамда "Made in Uzbekistan" кўргазмасининг расмий очилиш маросимидаги иштироки минг йиллар давомида ёнма-ён яшаб келаётган ўзбек ва афғон халқларининг иқтисодий алоқалари кенгайиб бораётганлигини кўрсатди.

    Ташриф доирасида Қобул шаҳрида Афғонистон Бош вазири вазифасини бажарувчи Абдул Ғани Бародар, Бош вазирнинг маъмурий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий, Бош вазирнинг сиёсий масалалар бўйича ўринбосари Абдул Кабир ва Ташқи ишлар вазири Амир Хон Мутакий билан икки томонлама учрашув бўлиб ўтди.

    Учрашувда икки давлат ўртасидаги алоқалар дўстлик, ҳамкорлик ва яхши қўшничилик тамойилларига асослангани, Ўзбекистон Афғонистонга Марказий Осиёнинг узвий ва ажралмас қисми сифатида қараши қайд этилди.

    Аҳамиятлиси, эндиликда шу йилнинг 1 октябридан икки мамлакат ўртасида Имтиёзли савдо келишуви ишга тушади. Ушбу ҳужжат доирасида келишилган 14 хил маҳсулотга импорт божи бекор қилинади, экспортчилар учун қўшимча қулайликлар яратилади.

    Шунингдек, Халқаро Термиз савдо марказига келувчилар учун 15 кунлик визасиз режим жорий қилинади ва улар барча солиқлардан озод этилади.

    Айтиш мумкинки, бу каби ҳамкорлик алоқалари қўшни Афғонистон учун фойдали ҳамкорлик муҳитида барқарор тараққий этиш бўйича янги истиқболлар йўлини очади.

    Баҳодиржон Шермуҳаммадов,

    Фарғона давлат университети ректори

    Ҳамкорлик материал

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates