Эрон Покистон ва Афғонистон билан чегарада тўсиқлар қуришни бошлади

    Эрон ҳукумати Покистон ва Афғонистон билан чегарадош бешта вилоятда тўсиқлар қуришни бошлади.

    Бу ҳақда бригада генерали Аҳмад Али Гударзи маълум қилди.

    Унинг сўзларига кўра, лойиҳадан кўзланган мақсад ёнилғи ва товарлар контрабандасининг олдини олиш, шунингдек, ноқонуний миграцияга қарши курашишдан иборат.

    Генералнинг қўшимча қилишича, лойиҳани молиялаштириш кафолатланган ва масала қурилиш майдончаларига зарур жиҳозларни етказиб беришдан иборат, деб хабар беради report.az.

    Эрон ҳукумати чегарани мустаҳкамлаш учун жами 3 миллиард долларга яқин маблағ сарфлашни режалаштирмоқда, деб ёзади Эрон ОАВлари.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates