Ўзбекистон афғонистонлик хотин-қизларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёр — Саида Мирзиёева

    Таълим 10 сентябр 2024 564

    Қатарда таълимни тажовузлардан ҳимоя қилиш халқаро куни муносабати билан давра суҳбати уюштирилди. Унда Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ҳам иштирок этди.

    Саида Мирзиёева телеграм саҳифасида Ўзбекистон таълим сифатига, айниқса, қизлар ва аёлларнинг билим эгаллашига катта эътибор қаратилаётганини, айниқса, бу борада юртимиз сарҳадлари билан чекланиб қолмаётгани ҳақида фикр билдирди. Жумладан, Президентимиз ташаббуси билан 2018 йили Термиз шаҳрида очилган касб-ҳунар таълими марказида ҳозирга қадар 700 нафарга яқин Афғонистон фуқароси таҳсил олгани, улардан 200 нафари – хотин-қизлар эканини маълум қилди.

    "Афғонистонлик аёллар учун бу жуда муҳим – мамлакатда она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш соҳасида малакали тиббий кадрлар етишмовчилиги кузатилади. Биз гуманитар инқирознинг олдини олиш йўлида афғонистонлик қизлар ва аёлларни зарурий касбларга ўқитиш ишларини давом эттиришга тайёрмиз. Қатар ҳукумати ва «Education Above All» жамғармаси бўлса, бу борада бизга ёрдам беришга шай. Мавжуд вазиятни инобатга олсак, бу вазифани уддалаш барча томонлар учун осон бўлмайди. Лекин биз бу йўлда бор куч-қувватимизни ишга солишга тайёрмиз. Хотин-қизлар учун энг яхши ҳимоя — таълим олиш имкониятидан эмин-эркин фойдаланишдир." деб ёзади Саида Мирзиёева.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates