Кўп қаватли уй-жойлар ноқонуний қурилганми?

    Ташвишли хабар 18 март 2021 1029

    Ижтимоий тармоқларда «Навоийда ҳам «ғалвир сувдан кўтарилди» сарлавҳаси остида маълумот берилган кўп қаватли турар жой объектлари бўйича Навоий вилоят ҳокимлиги расмий муносабат билдирган.

    Унда, хусусан, шундай дейилади:

    Ўзбекистон Республикаси Қурилиш Вазирлигининг 2021 йил 10 январдаги «Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 10 январдаги 6-ф сон Фармойиши ижросини таъминлаш тўғрисида»ги №19 сонли буйруғи, ҳамда Навоий вилоят ҳокими ўринбосарининг 2021 йил 15 январдаги «Вилоят ҳудудларида хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан кўп қаватли уй-жойлар ҳамда нотурар объектлари қурилиши жараёнида сифат жиҳатидан амалдаги шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилишини ўрганиш бўйича Ишчи гуруҳ таркибини тасдиқлаш тўғрисидаги» №03-03/62 сонли топшириғига асосан вилоят ҳудудларида тадбиркорларнинг ўз маблағлари ҳисобидан қурилаётган кўп қаватли турар-жой объектларида қурилиш-монтаж ишларининг тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларига, шаҳарсозлик норма ва қоидалари ҳамда бошқа турдаги норматив ҳужжатларга риоя этган ҳолда бажарилиши ўрганиб чиқилди.

    Мониторинг натижаларига кўра ўрнатилган тартибда қурилиш соҳасида ҳудудий назорат инспекцияси томонидан қурилиш-монтаж ишларининг лойиҳа асосида ва сифатли бажарилиши, ҳамда тадбиркорлик субъектлари томонидан Давлат хизматлари агентлиги орқали қурилиш монтаж ишларини бошлаш тўғрисида инспекцияга хабарнома юбормасдан бошлаган қурилиш объектлари аниқланиб, назоратга олинди ва Ўзбекистон Республикаси «Маъмурий жавобгарлик тўғрисида»ги Кодексининг 99-моддаси 7-қисми билан ўрнатилган тартибда ҳужжатлар тўплами расмийлаштирилди.

    Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган мақолаларда, ноқонуний деб кўрсатилган қурилиш объектлари аслида, ўрганиш натижаларига кўра қурилиш-монтаж ишларини бошлаш тўғрисидаги хабарномани юборишгача бўлган ҳужжатлари, жумладан, ер ажратиш қарори, архитектура-режалаштириш топшириғи, лойиҳа-смета ҳужжатлари мавжуд бўлиб қурилиш объектлари хабарнома юборилмасдан қурилиш монтаж ишлари бошланган.

    Навоий вилоят ҳокимлигининг ҳудудларда қурилиш соҳасида қонунчилигини тартибга солиш борасидаги бевосита амалий ёрдами билан тадбиркорлик субъектлари томонидан инспекцияни хабардор этмасдан бошланган қурилиш объектларини қонунчиликка мувофиқлаштириш борасида «Зарафшон Биноиншоот Қурилиш» МЧЖ, «Ҳакимзода» МЧЖ, «Осиё югра» ХК ва «Лайло улгуржи савдо» МЧЖлар томонидан олиб борилаётган қурилиш объектлари қисқа муддатларда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 18.05.2018 йилдаги 370-сонли қарори билан тасдиқланган Низом талабларига кўра ҳужжатлар расмийлаштирилиб, бу ҳақда ҳудудий инспекцияга хабарномалар юборилди ҳамда инспекциядан рўйхатдан ўтказилди. Ижро ҳужжатларини расмийлаштиришда маълум вақт талаб этилган объектларда қурилиш-монтаж ишлари вақтинча тўхтатилиб, хабарнома учун зарурий ҳужжатларни расмийлаштириш бўйича йўналишлар бериб борилмоқда.

    Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates