Корея билан меҳнат муносабатлари соҳасидаги ҳамкорлик янада кучайтирилади

    Халқаро ҳамкорлик 19 сентябр 2023 921

    Олий Мажлис Сенати Раиси Танзила Нарбаева бошчилигидаги делегациянинг Корея Республикасига амалий ташрифи доирасида ушбу мамлакатнинг бандлик ва меҳнат вазири Ли Жунг Сик билан учрашув бўлиб ўтди.

    Давлатларимиз ўртасидаги икки томонлама алоқаларда меҳнат муносабатлари билан боғлиқ йўналиш муҳим аҳамият касб этиши, бу борадаги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этишнинг ҳуқуқий асосларини биргаликда ишлаб чиқиш, муносиб меҳнат, қулай ва хавфсиз меҳнат шароитларини яратиш каби масалалар муҳокама марказида бўлди.

    Меҳнат миграциясининг уюшган шаклларини кенгайтириш, республикадан ташқарига ишлаш учун чиқаётган фуқароларнинг меҳнат ва ижтимоий ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш, хориждан қайтган меҳнат мигрантларини тадбиркорлик ва меҳнат фаолиятига кенг жалб этиш бўйича қўшма лойиҳаларни амалга ошириш муҳимлиги қайд этилди.

    Ҳар йили Ўзбекистон меҳнат бозорига 600 минг нафар ёшларнинг кириб келишини ҳисобга олган ҳолда улар ишсизлигини бартараф этиш ва иш ўринлари истиқболларини ўзгартириш, уларни ўқитиш ва касбга манзилли тайёрлаш йўналишида ҳамкорликдаги лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Бунда Ўзбекистонда касб-ҳунар таълимида, ўзбекистонлик ишчиларнинг меҳнат бозорида рақобатбардошлигини оширишда кўмаклашиб келаётган “KOICA” халқаро ҳамкорлик агентлигининг ўрнига алоҳида урғу берилди.

    Корея Республикаси Бандлик ва меҳнат вазири Ли Жун Сикнинг июль ойида Ўзбекистонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни, хусусан, Ўзбекистон Республикаси ва Жанубий Кореянинг тегишли вазирликлари ўртасида ҳамкорлик тўғрисидаги меморандумнинг имзоланиши икки томонлама муносабатларни янги босқичга олиб чиқиши таъкидланди.

    Учрашув якунида ушбу меморандумни амалга ошириш бўйича босқичма-босқич “йўл харитаси”ни ишлаб чиқиш, жумладан, қўшма тренинглар ўтказиш, статистик маълумотлар ва мутахассислар алмашинувини ташкил этиш бўйича келишувга эришилди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates