Корея Республикаси Президентининг Янги Жанубий ва Шимолий сиёсат бўйича котиби билан учрашув

    Халқаро ҳамкорлик 2 август 2021 799

    2021 йил 1 августда Сеул шаҳрига амалий ташриф билан келган Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов Корея Республикаси Президентининг Янги Жанубий ва Шимолий сиёсат бўйича котиби Ё Ҳан Гу билан учрашди.

    Томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестиция, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда икки томонлама муносабатларнинг ижобий суръатда ривожланаётганини, деярли барча халқаро ва минтақавий масалалар бўйича ёндашувлар ҳамда қарашлар ўхшашлигини мамнуният билан қайд этдилар.

    Жанубий Корея томони «Янги шимолий сиёсат» доирасида Ўзбекистон Марказий Осиё минтақасида Сеулнинг муҳим шериги эканлигини қайд этди. Мазкур сиёсат Евроосиё ҳудудида хавфсизликни таъминлаш ва кўп қиррали ҳамкорликни чуқурлаштиришга қаратилган.

    Юқори технологиялар, яшил ва рақамли иқтисодиёт, АКТ, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.

    Учрашувда томонларни қизиқтирган бошқа масалалар ҳам муҳокама қилинди, деб хабар беради Ташқи илар вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates