Кореяга ишлаш учун борган икки нафар юртдошимиз иш жойидан қочиб кетди

    Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Жорий йилнинг 11 ноябрь куни Е-9 ишчи визаси орқали Кореяга 100 нафар юртдошимиз жўнаб кетганди. Уларнинг орасидан икки нафари (Самарқанд ва Жиззах вилоятларидан) орадан 3-4 кун ўтганидан сўнг ўз иш жойини сабабсиз ташлаб кетгани ойдинлашди.

    Ўзларига билдирилган ишончни оқламасдан, шартнома шартларини қўпол тарзда бузган икки ҳуқуқбузарнинг маҳаллаларига масъуллар борди ва уларнинг ота-оналари, маҳалла аҳли иштирокида ҳолат муҳокама қилинди. Ҳозирда уларга жарима қўллаш ва керак бўлса Ўзбекистонга қайтариш чоралари кўрилмоқда.

    Ўзбекистон фуқаролари Кореяда иш жойини сабабсиз ташлаб кетса, орадан ўтадиган ҳар бир ой учун кафилликка олган қариндошига 2000$ жарима қўлланилишига асос бўлади.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates