Венгрия билан миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

    Ўзбекистон элчиси Ойбек Шахавдинов Венгриянинг Чет элликлар масаласи бўйича полиция миллий бош бюроси (Миграция хизмати, ИИВ таркибига киради) бош директори генерал Шандор Гомбиос билан музокара ўтказди.

    Томонлар ташқи меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш учун Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги стратегик шерикликни муҳокама қилдилар.

    Мулоқот давомида, икки мамлакат ўртасидаги миграция соҳасидаги ҳамкорликни янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамиятга эга бўлган реадмиссия ва иқтисодий мобиллик тўғрисидаги битимни имзолаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Шандор Гомбиос 2025 йил 1 январдан бошлаб Венгрияда ишлаш ҳуқуқи фақат шундай шартномани имзолаган мамлакатлар фуқароларига берилиши, ва мазкур битимни имзолаш муҳимлигини эътироф этди. Келишув меҳнат муҳожирлари оқимини кўпайтириш учун ҳуқуқий ва ташкилий шарт-шароитлар яратиши ва уларнинг Венгриядаги қонуний мақомини таъминлаши таъкидланди.

    Венгрия томони миграция соҳасидаги ҳамкорлик масалаларини батафсил муҳокама қилиш учун Ўзбекистоннинг тегишли вазирлик ва идоралари делегациясининг 2025 йил бошида Венгрияга ташрифини ташкил этишга тайёрлигини тасдиқлади, деб хабар беради «Дунё» АА.

    Учрашув Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги икки томонлама муносабатларни мустаҳкамлаш, миграция ва иқтисодий мобиллик соҳасида тизимли ҳамкорликни йўлга қўйишда муҳим қадам бўлди. Бу эса, ўз навбатида, ўзаро манфаатли ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратади.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates