Ўзбекистон ва Кувайт ўртасида меҳнат миграцияси соҳасида ҳамкорлик кенгайтирилади

    Ҳозирги кунда Кувайт меҳнат бозорида асосан соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш тармоқларида ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.

    Ўзбекистон элчиси Аюбхон Юнусов Кувайт Ишчи кучи бўйича бош қўмитаси директори Марзуқ ал-Утайбий билан учрашув ўтказди.

    Музокаралар Ўзбекистон Президентининг шу йил 17 октябрдаги "Хорижда меҳнат фаолиятини амалга ошириш жараёнларини тартибга солиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорида белгиланган вазифалар ижроси доирасида ташкил этилди.

    Томонлар миграция соҳасида ҳамкорликни жадаллаштириш, Кувайтнинг турли давлат ва хусусий секторларида Ўзбекистон фуқароларини қонуний тарзда иш билан таъминлаш масалаларини муҳокама қилдилар.

    Марзуқ ал-Утайбий Кувайтдаги меҳнат бозори эҳтиёжлари асосида зарур мутахассисликлар бўйича малакали хорижий ишчи кучини ёллаш жараёнини ривожлантириш бўйича изчил саъй-ҳаракатлар олиб борилаётганини билдирди. Ҳозирги кунда Кувайт меҳнат бозорида асосан соғлиқни сақлаш ва хизмат кўрсатиш тармоқларида ишчи кучига эҳтиёж борлиги маълум қилинди.

    Учрашувда ушбу соҳаларда Ўзбекистон фуқароларини Кувайтда иш билан таъминлаш учун икки томонлама ҳамкорликнинг ҳуқуқий асосларини яратишнинг муҳимлиги таъкидланди.

    Мулоқот якунида икки давлатнинг тегишли ташкилотлари ўртасида хусусий секторда ишчи кучи билан алмашиш соҳасида ўзаро англашув меморандуми лойиҳасини ишлаб чиқиш ва имзолаш, шунингдек, томонлар ўртасида онлайн музокаралар ўтказиш тўғрисида аҳдлашиб олинди.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates