Туркия компанияси 1 300 нафардан ортиқ ўзбекистонликларни ишга жалб қилади

    Иш берувчи томонидан бориш ва яшаш харажатлари қоплаб берилиб, уч маҳал иссиқ овқат, махсус кийим ҳамда ҳимоя воситалари ажратилади.

    Туркиянинг энг йирик қурилиш компанияларидан бири - “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” билан Миграция агентлиги ҳамкорликни кенгайтиради

    Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги раҳбарияти ва Туркиянинг “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компанияси вакиллари учрашувида айтилди.

    Унда, икки давлатнинг меҳнат миграцияси соҳасидаги ҳамкорлигини тизимли давом эттириш, Ўзбекистон фуқароларини Туркиядаги йирик қурилиш лойиҳаларига ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди.

    Компания 1974 йилдан буён қурилиш, энергетика ва транспорт соҳаларида Туркиядаги муваффақиятли лойиҳаларни амалга ошириб келмоқда.

    Жумладан:

    • Истанбул аэропорти;
    • Босфор остидаги Мармарай темир йўл туннели;
    • Карапинар қуёш электр станцияси шулар сирасига киради.

    Биринчи босқичда, 60 нафар юртдошимиз шу йилнинг 1 декабрь куни Туркияга учиб кетади. Келишувга кўра, йўл харажатлари, турар жой, уч маҳал иссиқ овқат ва махсус кийим ва ҳимоя воситалари иш берувчи томонидан қопланади. Шунингдек, яхши маош, ҳамда меҳнат ҳуқуқлари кафолатланади.

    Туркияда ишга қабул қилинаётган ўзбекистонликларнинг меҳнат фаолиятини мониторинг қиламиз ва келгуси йил январь ойида 1 350 нафар мутахассисни Туркия бозорида иш билан таъминлаймиз”, - деди Akin Kırchichek, “Kalyon Insaat Sanayi Ve Ticaret A.Ş.” компаниясининг инсон ресурсларини бошқариш директори.
    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates