Кореяга ўқишга бориб, террористик ташкилотга қўшиб кетган андижонлик йигит қидирувга берилди

    Хавфсизлик 17 апрел 2024 499

    Ҳозирда у Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган.

    Маълум қилинишича, Аъзамжонов Муҳаммадий 1996 йил Андижон вилоятининг Андижон шаҳрида туғилган. У 2018 йилда Жанубий Кореяда жойлашган Sejong институтига ўқишга кирган.

    Ўқиш давомида мавсумий ишлар билан шуғулланиб юрган вақтида ижтимоий тармоқлар орқали халқаро террористик ташкилотларнинг ғоявий етакчилари таъсирига тушган.

    2020 йилнинг февраль ойида Туркияга ўтиб, Истанбул шаҳридаги мадрасада нотўғри диний таълим олиб радикаллашган, октябрь ойида Суриядаги «Тавҳид вал жиҳод катибаси» жамоатига қўшилган ва жанговар тайёргарликдан ўтган.

    Ҳозирда Суриянинг Идлиб шаҳрида жанговар ҳаракатларда иштирок этиб келаётгани ҳақида маълумот олинган. Ҳуқуқ тартибот идоралари томонидан олиб борилган суриштирув, тезкор қидирув тадбирлари натижасида унга нисбатан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, қидирув эълон қилинган, деб хабар бермоқда вилоят ИИБ ахборот хизмати.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates