Мулоқотда Кореялик инвесторнинг кўзланган асосий мақсади нафақат икки давлат ўртасида чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳасида савдо-иқтисодий муносабатларнинг бугунги ҳолатини кўриб чиқиш, балки Ўзбекистонда гранула билан жун маҳсулоталарини қўшиб синтетика тола ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш.
Юртимизда жун маҳсулотлари кўп бўлганлиги учун «Ўзчармсаноат» уюшмаси тизимидаги корхоналар томонидан жунни қайта ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳамкорлигида синтетика тола ишлаб чиқаришни йўлга қўйишдан иборатлигини маълум қилишди.
Учрашув аввалида Уюшма раҳбарияти хорижлик тадбиркорга мамлакатимизнинг чарм-пойабзал ва мўйначилик саноатига оид қонунчиликдаги сўнги ўзгаришлар, инвесторлар учун яратилаётган шароитлар ва уларга берилаётган имтиёзлар ҳақида маълумот тақдим этди. Шу билан бирга раҳбарият томонидан экспорт кўрсаткичларини янада ошириш ва Кореялик инвесторларни мамлакатимизга фаол жалб этиш масалалари кўриб чиқилди. Режалаштирилаётган янги лойиҳа бўйича таклифлари атрофлича муҳокама этилди.
Ушбу лойиҳа фаолияти асосан жун маҳсулотлари билан синтетикани аралаштирган ҳолдан ундан синтетик тола ишлаб чиқаришга йўналтирилган. Кореялик инвесторлар ўзларининг ишлаб чиқарган толаларидан пойабзал, автомобиль ўриндиқлари, сунъий чарм ва мебель саноатида ҳам кенг фойдаланиб келаётганини таъкидлашди.
«Ўзчармсаноат» уюшмаси Корея компанияси ташаббусини ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. Яқиндан ҳамкорлик қилиш бўйича амалий ва ташкилий масалаларда ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди. Учрашувда янги қўшма корхонани барпо этиш ва фойдаланишга топшириш бўйича ташкилий масалалар атрофлича муҳокама қилиб олинди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.