Кўрик-танлов ғолиби — юртнинг ибратли оиласи

    Ижтимоий ҳаёт 16 май 2023 3280

    Хоразм вилоятида “Фаровон оила сари” шиори остида ўтказилган “Янги Ўзбекистоннинг ибратли оиласи” кўрик-танлови вилоят босқичи ғолиблари аниқланди.

    Оила ва хотин-қизлар бошқармаси томонидан ташкил этилган тадбирда оила ва хотин-қизлар туман, шаҳар бўлимлари масъул ходимлари, маҳалла хотин-қизлар фаоллари, ибратли оилалар вакиллари, фаол талаба ёшлар иштирок этди.

    Танловнинг дастлабки маҳалла, туман, шаҳар босқичларидан муваффақиятли ўтган, вилоят танловида иштирок этиб, ғалаба қозонган фаол ва ташаббускор, ҳар соҳада илғор, ибратли оилалар мазкур тантанали маросимда муносиб тақдирланди.

    – Бугунги кўрик-танлов чин маънода ибратли оилаларнинг мустаҳкам, фаровон ва намунали турмуш тарзини оммалаштиришда, ўсиб келаётган келажак авлодга, оила қуриш остонасида турган ёшларга ибрат қилиб кўрсатишда дастуриламал вазифасини ўтамоқда, – дейди Хоразм вилояти ҳокими ўринбосари – оила ва хотин-қизлар бошқармаси бошлиғи Нигора Қутлимуратова.

    Оилавий қадриятларни асраб, намунали, кўпчиликка ибрат бўлиб, салоҳиятли ёшларни тарбиялаб вояга етказган оилалардан 10 нафари “Ватанпарвар оила”, “Тадбиркор оила”, “Моҳир ҳунарманд оила”, “Садоқатли оила”, “Санъатсевар оила”, “Маърифатпарвар оила”, “Спортсевар оила”, “Захматкаш-меҳнатсевар оила”, “Ишбилармон оила”, “Оилавий қадриятларни сақлаган оила” каби номинациялар бўйича совринларни қўлга киритди.

    Танлов натижаларига кўра 1-ўринни Хива шаҳридан Атажоновлар оиласи, 2-ўринни Қўшкўпир туманидан Отақовлар оиласи, 3-ўринни Хива туманидан Мадримовлар оиласи эгаллади, деб хабар беради Хоразм вилоят Оила ва хотин-қизлар бошқармаси матбуот хизмати.

    Кўрик-танловякунидаконцертдастуринамойишэтилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates