Коронавирус мутацияга учрашда давом этмоқда

    COVID-19'нинг илк ўчоқлари аниқланганидан буён тўрт йил вақт ўтди. Аммо вирус ҳануз орамизда,  атрофимизда. Ҳамон одамлар ҳаёти ва саломатлигига хавф солиб турибди. 

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Россиядаги расмий вакили Мелита Вуйновичнинг таъкидлашича, ўтган даврда коронавирус инсониятга мослашди ва мутацияга учрашда давом этмоқда.

    Мутахассис сўзларига кўра, қиш мавсуми келиши билан Европа ва Марказий Осиё минтақаларида CОVID-19 билан бирга нафас йўлларининг бошқа патогенлари ҳам кўп учрамоқда. Ушбу инфекция ҳамон оғир ҳолатлар ва беморлар ўлимига сабаб бўлаётгани ачинарлидир.

    Айни пайтда шифохонага ётқизиш ҳолатлари бўйича ЖССТга маълумот тақдим этиб бораётган мамлакатларнинг қарийб ярмида касалликнинг ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Финляндия, Словакия ва Италия шулар жумласидан.

    Эксперт мавжуд эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, аҳоли гавжум жойларда тиббий ниқоб тақиш зарурий профилактика чораси эканлигини таъкидлади. Бунга, биринчи навбатда, хавф гуруҳига мансуб аҳоли қатлами — кексалар, қандли диабет ва юрак-қон томир хасталиклари бор беморлар, иммунитети заиф кишилар ва ҳомиладор аёллар амал қилишлари керак.

    Эслатиб ўтамиз, ҳозир Ер юзида қайд этилаётган барча штаммлар "омикрон" мутацияларидир. Хусусан, "Эрис" деб номланган EG.5 варианти сайёрамиз бўйлаб тарқалган SARS-CoV-2 версияларининг ярмидан кўпини ташкил қилади. Бундан ташқари, баъзи мамлакатларда HV.1, "Кракен", JN.1 ҳамда ВА.2.86 мутациялари доминант вариантларга айланган.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates