“Янги коронавирус варианти (BA.2.86) “пирола” аввал аниқланган “омикрон” вариантларига нисбатан бир қанча қўшимча мутацияларга эга ва ўзидан олдингиларига қараганда юқумли”, – дейилади хабарда.
Швеция ва Хитойда ўтказилган лаборатория тадқиқотларининг биринчи натижалари омикрон билан боғлиқ вазиятнинг такрорланишини кутиш учун асос йўқлигини кўрсатаётгани таъкидланди.
Аввалроқ Туркияда коронавируснинг яна бир янги тури – “эрис” аниқланган эди. Вирус камида тўққиз кишида қайд этилган, деб хабар беради mir24.tv.