Коронавируснинг энг юқумли мутацияси аниқланди

    Воқеа-ҳодисалар 7 апрел 2022 2509

    Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти тадқиқотчилари COVID-19нинг энг юқумли варианти аниқланганини эълон қилди. Унга «ХE» деб ном берилди.

    Мазкур мутация бутун сайёрамизни «забт» этиб улгурган «омикрон»нинг субварианти эканлиги айтиляпти. Бундан ташқари, унинг геномида ушбу штаммнинг ҳам BА.1, ҳам BА.2 версиялари белгилари мавжуд.

    Олимлар ҳисоб-китобларига кўра, «ХE» илгари маълум бўлган мутацияларга нисбатан 10 фоиз тезроқ тарқаляпти. Айни пайтгача у камида тўрт мамлакат — Буюк Британия, Ҳиндистон, Таиланд ва Янги Зеландияда қайд этилди.

    Тадқиқотчиларнинг изоҳлашича, вируснинг бундай вариантлари «рекомбинант» деб аталади ва улар бир организм ичида икки хил штаммнинг генетик кодлари тасодифан аралашувидан пайдо бўлади.

    Ҳозирча «ХE» ҳақида етарли таҳлиллар тўплангани йўқ. ЖССТнинг маълум қилишича, мазкур субвариант илк бор январь ойи ўрталарида Буюк Британияда аниқланган. Ўшандан бери мамлакатда унинг 600га яқин намуналари устида ўрганишлар олиб бориляпти.

    Тўғри, янги версиянинг «омикрон»га нисбатан 10 фоиз юқумлироқ эканлиги жуда катта устунликни англатмайди. Аммо мутахассислар келажакда бу кўрсаткич янада ошиб кетиши эҳтимолини инкор қилишгани йўқ.

    «ХE» мутацияси беморларда қандай асоратлар қолдириши мумкин? Бу хусусда хулоса чиқаришга ҳали эрта.

    Тадқиқотчилар фикрича, янги субвариант аввалги штаммлар сингари эмланган ва яқинда касалликни бошдан ўтказганлар учун катта хавф солмаслиги мумкин, деб хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates