АТ «Халқ банки» танловларида ўзаро аффилланган шахслар иштирок этганлиги аниқланди

    Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ОАВда эълон қилинган АТ «Халқ банки» томонидан ўтказилган танловларда ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари иштирок этганига оид материаллар ўрганиб чиқилганини маълум қилди.

    Ўрганиш натижасида танловларда иштирок этган тадбиркорлик субъектлари — ғолибликни қўлга киритган «Чинор» хусусий корхонаси ва «Тошкент-Термиз-Қурилиш» МЧЖ ҳақиқатан ҳам ўзаро аффилланган шахсларга тегишли экани ўз тасдиғини топган.

    Мазкур давлат харидлари «Давлат харидлари тўғрисида»ги ва «Рақобат тўғрисида»ги қонунлар талабларига зид равишда ўтказилган.

    "Агентлик томонидан юқоридаги қонунбузилиши ҳолатларини бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига тақдимнома киритилди", — дейилади Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот котиби хабарида.

    Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчилик бузилишига йўл қўйган шахсларни тегишли жавобгарликка тортиш мақсадида тўпланган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга юборилди.

    No date selected
    январ, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates