Коррупцияга мойил ходимлар жирканч йўлдан қайтарилди

    Рақамлаштириш 25 ноябр 2023 854

    “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилоят бошқармалари ташаббуси билан “Очиқ эшиклар куни” ўтказилди.

    Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари, оммавий ахборот воситалари вакиллари, ижтимоий тармоқлар фаоллари, корхона ва ташкилотларнинг комплаенс назорат хизмати масъуллари ва фуқаролар қатнашди.

    Соҳани коррупциядан холи тизимга айлантириш мақсадида Кадастр агентлигида коррупцияга қарши курашиш бўлими ва барча вилоятларда унинг тузилмалари фаолияти ташкил этилган. Қолаверса, ИСО 37001 халқаро стандарти ҳамда қонунчилик талабларига мос келувчи 10 дан ортиқ ички меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилди. Коррупциявий хавф-хатарлар харитаси тузилиб, тизим бўйича ички аудит амалга оширилди.

    Жорий йилнинг ўн ойлик даври мобайнида Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Наманган вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорлар билан биргаликда коррупциянинг олдини олиш, тегишли вазифа бажарувчиларда муросасизлик ҳиссини шакллантириш йўналишида меҳнат жамоаларида 70 дан зиёд умумпрофилактик маърузалар, 42 маротаба якка тартибдаги профилактик тарбиявий ишлар, учрашув ва суҳбатлар, 25 та маҳаллада ҳуқуқий саводхонликни кучайтириш юзасидан давра суҳбатлари уюштирилди.

    Давлат кадастрлари палатаси вилоят бошқармаси бошлиғи Қодирхон Ғаффоровнинг айтишича, мазкур жабҳада коррупцияга нисбатан мойиллиги сезилган лавозим ва касб эгалари таҳлилга тортилди. Шундай мансабдаги мутахассислар билан соғлом турмуш тарзи кечириш, иродали ва матонатли бўлиш, уларни баъзи фирибгарлар тарафидан алдашга уринишлар вақтида ўзини йўқотиб қўймаслик ва дарҳол бу ҳақда хабар беришга доир тематик мулоқотлар самарасини кўрсатмоқда.

    Алоҳида таъкидландики, индивидуал ҳолатдаги профилактик тадбирлар, таъсирчан мисоллар, маълумотлар асосидаги тушунтиришлар, махсус йиғилишлар натижасида коррупциявий жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик бўсағасида турган 35 нафар кадастр ходимини айни қинғир йўлдан қайтаришга эришилди.

    Орифжон ЖЎРАЕВ,

    Янги Ўзбекистон мухбири

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates