Роспотребнадзор марказий эпидемиология илмий-тадқиқот институти геномик тадқиқотлар лабораторияси раҳбари Комил Ҳафизов ТАСС агентлигига берган интервьюсида шундай фикр билдирди.
Унга кўра, “кракен” геноми икки қисмдан иборат бўлиб, улардан бири “кентавр”га (BA.2.75), иккинчиси — “омикрон”нинг бошқа субварианти (BA.2.10.1)га тегишли. Бу эса вирусга covid инфекцияси ёки эмлашдан кейин пайдо бўлган иммунитетни қисман мағлуб этишга имкон беради.
Мутахассиснинг таъкидлашича, “кракен” келтириб чиқарадиган касаллик ЎРВИ каби енгил ўтади.