Кредит тарихи "яхши" бўлган тадбиркорларга кафиллик ёрдами берилади

    Миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган.

    Эндиликда Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси тадбиркорларни самарадорлик кўрсаткичларидан келиб чиқиб, қўллаб-қувватлаши жорий этилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг тегишли фармони эълон қилинди.

    Унга кўра, миллий ва хорижий валютада кичик ҳамда ўрта тадбиркорларга ажратиладиган кредит, лизинг, банк кафолати ҳамда аккредитивларга 5 млрд сўмгача кафиллик ёрдами бериш режалаштирилган.

    Шунингдек, 2024-2026 йилларда кичик тадбиркорлик субъектларига Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ва асосий ставканинг 1,75 бараваридан ошмаган ставкада миллий валютада 5 млрд сўмгача ажратиладиган кредитлар бўйича асосий ставканинг 40 фоизигача микдорда уч йилдан ортиқ бўлмаган муддатга компенсация тақдим этиш кўзда тутилмоқда.

    Бундан ташқари, "яхши" ва "аъло" кредит тарихига эга бўлган тадбиркорлик субъектларига, улар аввал олган кредитлари бўйича кафиллик ёрдамидан фойдаланаётган бўлишидан қатъий назар қўшимча ажратиладиган кредитлар бўйича белгиланган умумий миқдорлар доирасида кафиллик тақдим этилади.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates