Крит оролида тасодифан қадимий лабиринт топилди

    Крит оролида тасодифан афсонавий Минотавр лабиринтига ўхшаш қадимий иншоот топилди. Ушбу топилма ҳақида Греция Маданият вазирлиги маълум қилди.

    Улар Ираклион шаҳридаги Папура тепалиги юқори қисмида янги аэропорт учун радарлар ўрнатмоқчи бўлганларида ноодатий бинога дуч келишди. Эндиликда бу ерда қазиш ишлари давом эттирилади.

    Археологларнинг фикрига кўра, иншоот милоддан аввалги 2000 – 1700 йилларда Миной цивилизацияси вакиллари томонидан қурилган. Лабиринт саккиз концентрик доирадан иборат. Унинг деворларининг қалинлиги бир ярим метрга, баландлиги эса баъзи жойларда 1,7 метрга етади. Радиал деворлар лабиринтни тўрт қисмга ажратади ва кичик ўтиш жойлари унинг турли қисмларини боғлайди. Марказда яна бир думалоқ бино жойлашган бўлиб, у ҳам тўрт секторга бўлинган. Қурилиш майдони 1,8 минг квадрат метрни ташкил қилади. Бироқ у каттароқ бўлиб чиқиши мумкин, чунки қазиш ишлари ҳали якунланмади.

    Бундай тузилма Критда биринчи марта топилди. У ўша даврдаги оддий бинолардан сезиларли даражада фарқ қилади. Крит саройлари квадрат ёки тўртбурчак, лабиринт эса юмалоқ бўлаган. Ичкарида археологлар кўплаб ҳайвонлар суяклари ва сопол парчаларини топишди. Олимлар лабиринтда маросим зиёфатлари ўтказилган бўлиши мумкинлигини тахмин қилишди, деб хабар беради mir24.tv.