Аввалроқ, воқеадан кейин бир аёл шифохонага олиб кетилаётганда вафот этгани хабар қилинганди.
“Афсуски, яна бир йўловчи бир неча дақиқа олдин шифохонада вафот этди”, деди Чибис.
326 киши бўлган 11-сонли Мурманск – Санкт-Петербург поездининг юк поезди билан ён томондан тўқнашуви Москва вақти билан соат 16:15 да Княжая станциясига етиб келганида содир бўлди. Уч та йўловчи ва тўртта юк вагонлари рельсдан чиқиб кетди. Россия темир йўллари маълумотларига кўра, 31 киши, жумладан, беш нафар вояга етмаган йўловчилар жароҳат олган.
Мазкур ҳолат юзасидан “Темир йўл транспорти ҳаракати ва улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Шимоли-ғарбий транспорт прокуратураси тергов жараёнини назорат қилмоқда.
Россия темир йўллари компания раҳбари Олег Белозеров бошчилигида тезкор штаб тузди, деб хабар беради ria.ru.