Краснодар ўлкаси қирғоқлари деярли 50 километр масофагача мазут билан зарарланди

    Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ходимлари Керч бўғозида иккита танкер ҳалокатидан сўнг мазут тўкилган янги жойларни аниқлади.

    “Тозалаш ишлари олиб борилаётган майдон Краснодар ўлкасининг Темрюк ва Анапа туманлари қирғоқ чизиғи бўйлаб 49 километрга етди. Бундан ташқари, патрул хизмати йўналиши 70 километрга кенгайтирилди”, дейилади вазирлик матбуот хизмати хабарида.

    Нефть маҳсулотлари тўкилиши оқибатларини бартараф этишга мингдан ортиқ киши ва 100 та техника жалб этилган бўлиб, улар туну кун ишламоқда.

    Аввалроқ департамент зарарланган ҳудуд Краснодар ўлкаси қирғоқларининг тахминан 35 километри — Темрюк туманидаги Веселовка қишлоғидан Анападаги Благовешченская қишлоғигача чўзилганини маълум қилганди. Бу ҳудудда фавқулодда ҳолат эълон қилинган.

    15 декабрь куни тушдан кейин Керч бўғозида юз берган бўрон чоғида Россиянинг иккита нефть маҳсулотлари бўлган “Волгонефть-212” ва “Волгонефть-239” танкери чўкиб кетди. Ҳалокат оқибатида нефть маҳсулотлари тўкила бошлади. Танкерлар бортида мос равишда 13 ва 14 киши бўлган. Денгизчилардан бири вафот этди, қолганлари эвакуация қилинди, деб хабар беради meduza.io.

    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates