Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимининг расмий ахборот каналида хабар берилди.
Таъкидланишича, алоқа симларида ҳам узилишлар содир бўлган. Иккита трансформаторда носозлик рўй берган.
Шунингдек, кечга яқин туман ҳокимлиги биносининг том қисмини қулатган. Мутахассислар ҳодиса содир бўлиши олдидан шамол тезлиги янада кучайганини айтмоқда.
Туман ҳокимлигидан олинган маълумотларга кўра, кутилмаганда юз берган табиий офатдан теварак-атрофдаги транспорт воситалари ва йўловчилар жабрланмаган.
Айни пайтда ҳудудларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Юзага келган носозликларни тезкорлик билан бартараф этиш мақсадида туман ҳокимлиги ҳамда тегишли ташкилотлар вакилларидан иборат Ишчи гуруҳ тузилиб, зарур чоралар кўрилмоқда.