“E.maktab.uz” платформасига ўтиш ўқитувчини ортиқча қоғозбозлик ташвишидан озод этади. Шаффофликни таъминлайди. Энг асосийси, ота-оналар фарзандининг таълим олиш жараёнини назорат қилишга жалб қилинади.
Олдинги ҳолатда баҳоларни ўзгартириш, ўқувчи кундаликни йўқотиб қўйиш каби муаммолар кўп учраган. “E.maktab.uz” платформасида бу муаммолар бўлмайди. Бу платформада ҳар бир ўзгартириш ўз изини қолдиради.









