Куз фаслининг охирги кунларини салқин ва ёмғирли об-ҳаво билан кузатамиз

    Яшил сайёра 28 ноябр 2022 1094

    Гидрометеорология хизмати маркази кутилаётган ҳафталик об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    Бугун республика бўйича ёмғир ёғади, шимолда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Фақат Фарғона водийси вилоятларида ёғингарчилик кутилмайди. Қолган ҳудудларда эса туман тушиши сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кундузи 12-17о илиқни, шимолда 0-5о илиқни ташкил этади. Баъзи жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди.

    Сешанба ва чоршанба кунлари шимолий ҳудудлардан ташқари Ўзбекистоннинг қолган барча ҳудудлари бўйича баъзи жойларда ёмғир ёғади. 29 ноябрда айрим жойларда шамол 15-20 м/с гача кучаяди. Кечаси ва эрталаб баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Ушбу кунларда ҳарорат кечаси ва кундузи 5-10о илиқни ташкил этади.

    Ўзбекистонда қиш ўз вақтида бошланади. 1 декабрга ўтар кечаси Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қорга айланиши мумкин) бўлади. Ҳарорат кечаси 0-5о илиқ бўлади, кундузи 2-7о илиқдан ошмайди.

    2-декабарда мамлакатимиз ҳудудида кам булутли ва совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, ҳаво ҳарорати кечаси 0-5о совуқгача, кундузи 0-5о илиқгача пасаяди.

    29 ноябрь – 1 декабрда республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик вақти-вақти билан кучли бўлади.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates