Куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 1,99 триллион сўм ажратилади

    Ижтимоий ҳаёт 26 сентябр 2022 2977

    Масъул идораларга мавсумга тайёргарлик жараёни тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилган.

    Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 23 сентябрдаги «Иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини 2022/2023 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 522-cон қарори қабул қилинди.

    Ҳужжат билан қуйидагилар назарда тутилади:

    - барча ҳудудларда мақбул нархларда озиқ-овқат ярмаркаларини ташкил этиш;

    - «Аёллар дафтари», «Ёшлар дафтари» ва «Темир дафтар»га киритилган оилаларга кўмир ва суюлтирилган газни ўз вақтида етказиб бериш ҳамда болаларни иссиқ кийим-кечак билан таъминлаш;

    - олис ва бориш қийин бўлган ҳудудларни ҳамда табиий офатлар туфайли йўллар талофат кўриши эҳтимоли мавжуд қишлоқ ва овулларга кўмир ва суюлтирилган газни етказиб бериш ҳамда 15-20 кунга етадиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари захирасини яратиш.

    Шунингдек, ҳужжат билан электр, газ, сув таъминоти, иссиқлик энергияси, кўмир, суюлтирилган газ ва бошқалар билан таъминлашни назарда тутувчи иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар тасдиқланди.

    Уларга кўра, иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари ва кўп квартирали уй-жой фондини куз-қиш мавсумига тайёрлашга 1,99 триллион сўм ажратилади, 737 километр иссиқлик тармоқлари, 1,8 минг километр сув таъминоти тармоқларини профилактика ва таъмирлаш ҳамда 1,68 миллион тонна кўмир захирасини яратиш режалаштирилган.

    Масъул идораларга мавсумга тайёргарлик жараёни тўғрисида халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари олдида ҳисобот бериб бориш вазифаси юклатилган.

    Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 23.09.2022 йилда кучга кирди, деб хабар беради «Norma».

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates