Кузда иммунитетни қандай қилиб мустаҳкамлаш мумкин?

    Бир гуруҳ шифокорлар кузда қандай қилиб иммунитетни мустаҳкамлаш мумкинлиги ҳақида маълумот беришди.

    Хусусан, иммунолог Ирина Ярцева кузда иммунитетни мустаҳкамлаш учун кечаси соат 21:00 да ётишни маслаҳат берди. Унинг айтишича, уйқу вақтида иммунитет тикланади. Шифокор, шунингдек, терлаш ва совиб кетмаслик учун кўп қатламли кийим кийишни маслаҳат берди.

    Мунтазам жисмоний фаолият самарадорлик ва иш фаолиятини сақлаб қолишга ёрдам беради. Шифокорнинг сўзларига кўра, ўзингизга ғамхўрлик қила билиш жуда муҳим ва фақат бу ҳолатда иммунитет мустаҳкамланиб, вируслар ва инфекцияларга қарши тура олади.

    Педиатр-иммунолог, тиббиёт фанлари доктори, профессор Андрей Продеус иммунитетни мустаҳкамлаш учун уйқу режимига риоя қилишни маслаҳат берди. Унинг фикрича, рационал овқатланиш ҳам зарур. Хусусан, маҳсулотлар таркибида темир ва витамин D бўлиши керак. Бундан ташқари, у гриппга қарши эмланишга чақирди.

    КЭГ компанияси бош директори, иммунолог, тиббиёт фанлари номзоди Николай Крючков иммунитети заиф одамларга тез-тез очиқ ҳавода бўлишни маслаҳат берди. Шунингдек, у эмлаш, об-ҳавога қараб кийиниш кераклигини таъкидлади.