Латвияда аёллар учун муддатли ҳарбий хизмат жорий этилиши мумкин

    Латвия аёллар учун муддатли ҳарбий хизматни жорий этиш имконияти кўриб чиқмоқда.

    Бу ҳақда 28 август, чоршанба куни Латвия мудофаа вазири Андрис Спрудс маълум қилди, дея хабар беради Delfi.

    Бундай ўзгаришлар дарҳол бўлмайди ва 2028 йилгача амалга оширилиши режалаштирилган, деди Спрудс.

    Латвия мудофаа вазири, шунингдек, мамлакатда жамоатчилик муҳокамаси ўтказилиши кераклигини таъкидлади.

    “Бу шунчаки коалиция масаласи эмас, бу сиёсий партиялар, парламент ва бутун жамият масаласидир”, дея қўшимча қилди Спрудс.

    Вазирнинг таъкидлашича, мамлакатда миллий мудофаани сифатли таъминлаш ва захирадаги аскарларга бўлган эҳтиёжни қондириш бўйича тайёргарлик ишлари олиб борилиши керак. Шунингдек, тегишли жиҳозлар, хусусан, аёллар учун кийим-кечак, қурол-яроғ ва жиҳозларни тайёрлаш зарурлигини қўшимча қилди, деб хабар беради korrespondent.net.


    No date selected
    декабр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates