Латвияда ядро қуролини мамлакат ҳудудида жойлаштириш учун имзо йиғилмоқда

    Manabalss.lv жамоатчилик ташаббуслари порталида НАТО иттифоқчиларининг Латвия ҳудудига ядро қуролини жойлаштиришга чақируви учун имзо тўплаш бошланди.

    Ташаббус муаллифларининг таъкидлашича, ҳар қандай НАТО давлати “ядровий соябон”га ишониши мумкин. Ташаббусда айтилишича, масалан, АҚШ ядро қуроли узоқ вақтдан бери давлат ҳудудидан ташқарида – Бельгия, Германия, Италия ва Нидерландияда жойлашган.

    “Ядро қуроллари жойлашган мамлакатлар ва ҳарбий базалар хавфсизроқ, чунки АҚШ ўз ядро арсеналининг тажовузкор қўлига тушишига йўл қўймайди”, дейилади порталда эълон қилинган матнда.

    Ғоя муаллифларининг қайд этишича, Польша узоқ вақтдан бери АҚШ билан ўз ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

    Ташаббус муаллифлари Сеймни НАТО иттифоқчилари билан Латвия ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокараларни бошлашга чақирмоқда, бу мудофаани мустаҳкамлашда муҳим қадам бўлади.

    Матнда “Кремл фақат қуролнинг кучи, миқдори ва сифатини ҳурмат қилиши” таъкидланган, шунингдек, СССР даврида Латвияда 100 дан ортиқ ракеталарни ўз ичига олган ядровий ҳарбий базалар бўлганлиги эслатиб ўтилди.

    “Шунинг учун Латвияда ядровий қуролни жойлаштириш ҳақида гапириш янгилик эмас. Аммо ўшанда улар оккупацион кучлар эди. Энди Латвия мустақил давлат бўлиб, ўз хавфсизлигини қандай мустаҳкамлашни ўзи ҳал қилади. Шунинг учун биз Сеймдан НАТО иттифоқчилари билан Латвия ҳудудида ядро қуролини жойлаштириш бўйича музокараларни бошлашни ва бунинг учун зарур ҳуқуқий базани тайёрлашни сўраймиз”, дея қўшимча қилди ташаббус муаллифлари.

    Ҳозиргача петиция талаб қилинган 10 000 та имзодан 93 таси тўплади, деб хабар беради aa.com.tr.


    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates