Бу ҳақда The Globe and Mail нашри чоп этган мақолада айтилади.
Қайд этилишича, муҳокамалар эндигина бошланган, бироқ бу улар расмий регламентга ўтмайди, дегани эмас, чунки қўшни давлат ҳудудий даъволарини очиқ эълон қилган ҳозирги шароитда Канада ўз хавфсизлиги ҳақида ўйлаши керак, деб ёзади нашр.
Кўпчилик қуролли кучларни кучайтириш керак, деб ҳисоблайди, аммо бу етарли бўлмаслиги мумкин.
Канада катта ҳудудга эга давлат, аммо унинг армияси атиги 65 000 кишини ташкил қилади.
Нашрнинг таъкидлашича, бир пайтлар имконсиз бўлиб туюлган нарса энди долзарб саволга айланиб бормоқда: Канада ядровий қурол яратиш ҳақида ўйлаши керакми?
“Имкониятлар ойнаси очилмоқда. НАТО иттифоқчилари ўз хавфсизлиги ва Европа хавфсизлиги учун ядровий позициясини қайта кўриб чиқмоқда. Польша ядровий қуролга эга бўлиш имкониятини кўриб чиқишга очиқ ишора қилди. Сўнгги йилларда Германияда ядровий қуроллар бўйича мунозаралар бўлиб ўтди ва улар эҳимол қайта тикланиши мумкин. Канада Европадаги иттифоқчилари билан келишиб олаётган ўзининг яровий потенциалини ривожлантириши мантиқан тўғри ва Россияни тўхтатиб турувчи омил бўлиши, бир вақтнинг ўзида собиқ дўсти Қўшма Штатларга қарши хавфсизликни таъминлаши мумкин, деб ёзади муаллифлар.
Баъзи канадалик сиёсатчилар аллақачон бу янги ҳақиқатни англаб етмоқда. Христя Фриланд Либерал партияга раҳбарлик қилган даврда Буюк Британия Канадани АҚШдан эҳтимолий таҳдидлардан ҳимоя қилиш учун ядро қуроли билан таъминлаши мумкинлигини айтганди. Бироқ, бу ғоя жиддий камчиликларга эга. Биринчидан, у Россия ва Хитойдан келаётган потенциал таҳдидни ҳал қилмайди. Иккинчидан, Буюк Британия ядро арсенали Америка Trident тизими билан чамбарчас боғлиқ ва шунинг учун тўлиқ мустақил эмас. Бундан ташқари, Вашингтон исталган вақтда бу ҳамкорликни тўхтатиши мумкин, деб хабар беради korrespondent.net.