Қайд этилишича, бу НАТОнинг Болтиқбўйи республикалари ҳаво ҳудудини ҳимоя қилиш дастурига ўхшаш миссиядир. Нашрнинг Буюк Британия ҳарбий-ҳаво кучларидаги манбаларига кўра, бундай ҳолатда ҳарбий самолётлар, жумладан Eurofighter Typhoon қирувчи самолётлари кейинчалик Польшада жойлаштирилиши мумкин. Шу билан бирга, газетанинг таъкидлашича, миссия Украина осмонида парвозларни тақиқловчи ҳудуд ташкил этишни англатмайди, чунки бундай операция Украина осмонида НАТО самолётларининг доимий бўлишини талаб қилади.
Буюк Британия бош вазири Кей Стармер 16 февраль куни The Daily Telegraph газетасидаги мақоласида можарони ҳал қилиш учун Киевдаги ҳокимият хавфсизлиги кафолати сифатида Украинага қўшин юборишга тайёрлигини маълум қилди. Кейинчалик у АҚШ кафолати билан Европа қуролли кучларининг Украинага жойлаштирилиши мумкинлигини маълум қилди. 18 февраль куни АҚШ Президенти Дональд Трамп Украинага европалик тинчликпарвар кучларни юборишга қарши бўлмаслигини, аммо Вашингтон у ерга ўз қўшинларини юбориш ниятида эмаслигини айтди.
Сешанба куни Ар-Риёдда АҚШ маъмурияти вакиллари билан бўлиб ўтган музокаралардан сўнг Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Шимолий Атлантика альянси қўшинларининг Украина ҳудудида бўлиши Москва учун номақбул эканлигини таъкидлади, деб хабар беради tass.ru.