“2024 йил 27 сентябрь куни Бельгия судига ўша пайтдаги НАТО бош котиби Йенс Столтенбергга Украинада урушни қўзғашдаги роли учун даъво аризаси киритилган эди. Даъво шундан иборатки, у можарони тўхтатиш имконияти бўла туриб, унинг кучайишига йўл қўйган”, дейилади нашриётнинг шахсий веб-сайтида.
Бироқ у ариза кўриб чиқиш учун қабул қилинган ёки қабул қилинмаганига аниқлик киритмади.
Шу йилнинг апрель ойида Пазен Столтенбергга қарши худди шундай даъво билан Франция судига мурожаат қилгани маълум бўлди. Ушбу баёнотнинг кейинги тақдири ҳақида хабар берилмаган.
Норвегиялик Йенс Столтенберг ўн йил давомида, шу йилнинг 1 октябрига қадар НАТО бош котиби лавозимида ишлаган. Кейин унинг ўрнини Нидерландиянинг собиқ бош вазири Марк Рютте эгаллади.
Столтенберг мазкур лавозимни эгаллаган пайтида НАТО давлатларини мудофаага кўпроқ маблағ сарфлашга, Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишга, шунингдек, Россия билан чегара яқинидаги шарқий қанотда альянс имкониятларини оширишга чақирганди, деб хабар беради ria.ru.