Илгари Япониянинг Бельгиядаги элчихонаси ваколатхона функцияларини бажарган.
“Япония ва НАТО асосий қадриятлар ва стратегик манфаатларга эга бўлган шериклардир. Япония ва НАТО ўртасидаги муносабатлар сўнгги йилларда ривожланди, чунки Евро-Атлантика ва Ҳинд-Тинч океани минтақалари хавфсизлиги ажралмас экани тобора аён бўлмоқда”, дейилади департамент баёнотида. Сенегалдаги собиқ элчи Осаму Идзава альянснинг доимий вакили этиб тайинланди.
Япониянинг Брюсселдаги элчихонаси таркибига кирувчи Япониянинг НАТОдаги миссияси 2018 йилда очилган. Алоҳида ташкилий тузилманинг яратилиши, ташқи ишлар вазирлигининг фикрича, “Японияга НАТО билан янада самарали ҳамкорлик қилиш имконини беради ва келажакда муносабатларни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантиришга ҳисса қўшади”, деб хабар беради report.az.