“Ливандаги жанглар 11 ойлик трансчегаравий ҳужумлардан сўнг 2024 йил сентябрида кескин авж олди. Ноябрь ойида сулҳ эълон қилинганидан бери 310 дан ортиқ бола ҳалок бўлди, 1500 дан ортиқ бола яраланди”, дейди у.
2024 йил ноябрь ойи охирида АҚШ ва Франция воситачилигида Ливан ва Исроил ўртасида 60 кунлик сулҳ битимига эришилди. Келишув шартларига кўра, Ливан армияси ва БМТ тинчликпарвар кучлари мамлакатнинг бутун жанубий чегарасини эгаллаб, шиа “Ҳизбуллоҳ” ҳаракатини Литани дарёсидан орқага суриши керак эди. Исроил, ўз навбатида, 27 январгача Ливан жанубидан барча қўшинларини олиб чиқиб кетиши керак эди, бироқ кейинроқ Ливан ҳукумати АҚШ воситачилигида келишув шартларини 18 февралгача узайтиришга рози бўлди. Шундан сўнг Исроил мудофаа вазири Исраэль Кац ЦАХАЛ қўшинлари буфер зонада бешта позицияда қолишини маълум қилди, деб хабар беради ria.ru.






