Суҳбат чоғида Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасида болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, ижтимоий ҳимоя тизимини такомиллаштириш, она ва бола саломатлигини муҳофаза қилиш, инклюзив ва сифатли таълимни жорий этишга қаратилган ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш масалалари атрофлича муҳокама этилди.
Имконияти чекланган болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, инклюзив лойиҳаларни амалга ошириш, соҳада кадрлар тайёрлаш ва малакасини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар болалар ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган халқаро форумлар ва тадбирларни ташкил этиш ва ўтказиш бўйича биргаликда амалга ошириладиган ишларни фаоллаштиришдан ўзаро манфаатдор эканлигини тасдиқлади.
Учрашув якунида амалий лойиҳаларни амалга ошириш орқали Ўзбекистон ва ЮНИСЕФ ўртасида конструктив ва самарали ҳамкорликни мустаҳкамлашга келишиб олинди, деб хабар беради Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.






