«LLK-Interneshnl» пойтахтимизда сифатли йўл қуриш имкониятларини таклиф этди

    Урбанизация 28 феврал 2023 688

    Бугун Тошкент шаҳар ҳокими в.б Бахтиёр Раҳмонов «LLK-Interneshnl» мутасаддилари билан учрашди.

    Учрашувда «Автомобиль йўллари илмий-тадқиқот институти» мутасаддилари, йўл қурилиши ва лойиҳалашга масъул бўлган ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.

    Ўзаро мулоқот давомида пойтахтдаги йўлларни сифатли таъмирлаш масаласи кўриб чиқилди. Бахтиёр Раҳмонов пойтахт кўчалари ҳақида маълумот бериб, иқлимимиз кескин континентал бўлгани боис йўлларда бажарилаётган таъмирлаш ишлари

    сифатини ҳамда хизмат қилиш муддатини бир неча баробар ошириш муҳимлигини таъкидлади.

    «LLK-Interneshnl» мутасаддилари ҳозирда улар томонидан йўл қурилиши ва таъмирлашда қўлланилаётган маҳсулот ва технологиялар ҳақида атрофлича маълумот бериб, бажарилган ишнинг кафолати 7-10 йил, ҳатто ундан ортиқ ҳам бўлиши

    мумкинлигига эътибор қаратди. Шунингдек, улар иш жараёнида ҳар бир объект учун алоҳида ечим қўллашлари ва 20 даража совуқдан 76 даража иссиққача бўлган иқлим шароитларига мос келувчи таклифлари борлигини айтиб ўтди, деб

    хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

    Учрашув давомида ўзаро ҳамкорлик истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates