Лондон коронавирус туфайли карантинни кучайтирмоқда

    Лондонда шанба кунидан бошлаб коронавирус инфекцияси сонининг кўпайиши сабабли карантин чоралари кучайтирилди. Бу ҳақда Буюк Британиянинг соғлиқни сақлаш вазири Мэтт Хэнкок маълум қилди, деб ёзади РИА Новости.

    Чоршанба кундан бошлаб Лондон чекловларнинг уч босқичли тизимини жорий қилди. Шаҳар биринчи босқичда эди, олти кишилик гуруҳлар учун йиғилишларга рухсат берилганди, барча дўконлар ва ресторанлар кечки соат 10 гача очиқ эди.

    Соғлиқни сақлаш вазирининг таъкидлашича, Лондонда ҳар ҳафта касаликка чалинганлар сони икки баравар кўпаймоқда, келажакда қаттиқроқ чоралар кўрмаслик учун ҳозирданоқ ҳаракат қилиш керак. Унга кўра, шаҳар ҳокими ва маҳаллий ҳокимият билан биргаликда Лондонни шкала бўйича иккинчи даражага қўйиш керак деган хулосага келишди.

    Ушбу даража меҳмондорчилик ва одамларнинг ҳар қандай учрашувини тақиқлашни назарда тутади. Тоза ҳавода одамлар олти кишидан кўпроқ гуруҳда учраша олмайди, шунингдек жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия этилмайди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates