“Мен бу ерга ўндан ортиқ ядровий каллакларни олиб келдим”, деди у.
Лукашенко ядро қуроли ҳисобланмайдиган, лекин катта кучга эга бўлган Россиянинг “Орешник” ракета тизимини Беларусда жойлаштириш режалари ҳақидаги саволга жавоб берар экан, бу ҳақда маълум қилди, деб хабар беради report.az.
“Агар ядровий қурол ишлатилса, бу катта масъулиятдир. Ҳеч бўлмаганда, Хиросима, Нагасакидан (1945 йилда Япониянинг ушбу шаҳарларининг АҚШ томонидан ядровий қурол билан бомбардимон қилингани) кейин ҳеч ким ядровий қурол тугмачасини босмаган. Беларусь тугул йирик кучли давлатлар ҳам. Бироқ мен душманларимиз, “дўстларимиз” ва рақибларимизни огоҳлантирдим: агар сиз давлат чегарасига қадам қўйсангиз, бир зумда жавоб қайтарилади. Ядровий қуролми ёки бошқа нарсами – қараб ўтирмайман, деди президент.