"Маданиятлар куни" фестивали бўлиб ўтди

    Тадбир давомида талабалар турли давлатлар маданиятини акс эттирувчи саҳналаштирилган дастурларни намойиш этди.

    ЖДПУ Хорижий тиллар факультети Инглиз тили назарияси ва амалиёти кафедраси томонидан ташкил этилган “Culture Day” – Маданиятлар куни фестивалида Хорижий тиллар факультетининг II босқич талабалари Ҳиндистон, Туркия, Ўзбекистон, Испания, Италия, Грузия, Россия, Саудия Арабистони, Буюк Британия, Корея ва АҚШ давлатларининг маданиятини намойиш этди.

    Тадбир давомида талабалар турли давлатлар маданияти хусусан, уларнинг таомлари, рақс ва мусиқа санъати, миллий байрамлари ва урф одатлари, тарихий шахслари, давлат арбоблари, кино олами, спорт ва миллий либосларини акс эттирувчи саҳналаштирилган дастурларни намойиш этди.

    Тадбирда университет талабалари, ўқитувчилар, ота-оналар, Жиззах шаҳар мактаблари ва лицей ўқитувчилари, ва бошқа ташкилотлардан меҳмонлар таклиф этилди.

    Инглиз тилини ўрганиш ва таълимда маданиятлараро мулоқотнинг роли беқиёсдир. Маданият бизнинг кимлигимизнинг моҳиятидир. У бизнинг эътиқодларимиз, урф-одатларимиз, тилларимиз, санъатимиз ва урф-одатларимизни ўз ичига олади, бизнинг шахсиятимиз ва жамоаларимизни шакллантиради. Ташкил этилган "Маданиятлар куни" фестивалида ана шу жиҳатларга эътибор қаратилди.

    No date selected
    май, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    31
    Use cursor keys to navigate calendar dates