«Made in Uzbekistan» бизнес-миссияси Кировда: манфаатли алоқаларда янги босқич

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси делегацияси Россиянинг Киров вилоятига бизнес-миссия уюштирди.

    2020 йил якуни билан Ўзбекистон ва Россия Федерациясининг Киров вилояти ўртасидаги товар айрибошлаш ҳажми 17,15 миллион долларни ташкил этган. Мамлакатимиздан мазкур ҳудудга асосан ип-калава, автомобиль, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етказиб берилган. Қайд этиш керак, бу борадаги ҳамкорлик алоқаларини чарм-пойабзал соҳасида ҳам ривожлантириш учун икки томонда салоҳият етарли.

    «Ўзчармсаноат» уюшмаси ташаббуси билан манфаатли алоқаларни янги босқичга олиб чиқиш, ҳамкорликнинг янги йўналишларини белгилаб олиш мақсадида Киров вилоятига бизнес-миссия ташкил этилди. Асосий эътибор Ўзбекистон чарм-пойабзал ва мўйначилик тармоғи учун ушбу ҳудуддан янги ҳамкорлар топиш ва бу борадаги ишлар истиқболини муҳокама қилишга қаратилди. Икки кун давомида ташкил этилган бизнес-миссия доирасида тақдимотлар, В2В форматидаги учрашувлар, брифинглар ўтказилди.

    Онлайн ва офлайн бўлиб ўтган бизнес-учрашувларда Киров вилояти Саноат, тадбиркорлик ва савдо вазирлиги раҳбарияти, Экспортни қўллаб-қувватлаш маркази, «Киров вилояти енгил саноат кластери» тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш уюшмаси, Киров вилояти тадбиркорликни ривожлантириш фонди, «Менинг бизнесим» маркази вакиллари ва тадбиркорлар иштирок этди.

    Бугунги кунда мамлакатимизда бўлгани каби Киров вилоятида ҳам чарм-пойабзал ва мўйначилик саноати тез суръатларда ривожланиб бормоқда. Бу ўз навбатида ҳамкорликда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш, мавжудларини янада ривожлантириш, интеграция учун истиқболли йўналишларни танлаб олиш учун қулай имконият яратади. Брифингда иштирокчилар қайд этишганидек, Ўзбекистондаги сингари Россияда ҳам тармоқда кластерлар фаолиятини ривожлантиришга алоҳида аҳамият берилмоқда. Таъкидланганидек, бу эса халқаро кластерларни ташкил этишдаги ҳамкорлик учун қулай замин яратади.

    Тақдимотларда «Ўзчармсаноат» уюшмаси вакиллари мамлакатимизнинг чарм-пойабзал, мўйначилик тармоғининг инвестициявий салоҳияти, ҳар бир ҳудуднинг ўзига хос жиҳатлари, шунингдек, Уюшма фаолияти тўғрисида Россия томонига батафсил маълумот бердилар. Бундан ташқари, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз ҳам ўз фаолиятлари бўйича тақдимотлар ўтказди.

    Бизнес-миссия давомида Киров вилояти тадбиркорлари билан В2В учрашув ва музокаралар ҳам ўтказилди, деб хабар беради «Ўзчармсаноат» уюшмаси матбуот хизмати.

    No date selected
    ноябр, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates