МАГАТЭ раҳбари БМТ Бош котиблигига номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди

    Атом энергияси бўйича халқаро агентлик (МАГАТЭ) раҳбари Рафаэль Гросси БМТ Бош котиби лавозимига номзодини қўйиш ниятида эканлигини маълум қилди.

    Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси чоғида AFP агентлигига берган интервьюсида Гросси БМТни янгиланиш ва асосий тинчликпарвар миссиясига қайтишга муҳтож ташкилот, деб ҳисоблашини таъкидлади, деб ёзди ТАСС.

    Гросси МАГАТЭга раҳбарлик қилиш тажрибаси муҳим устунлик эканини таъкидлади ва турли давлатлар билан мулоқотга интилишига ишонтирди.

    Амалдаги Бош котиб Антониу Гутерришнинг ваколати 2026 йил 31 декабрда тугайди. БМТ Бош котиби лавозимига номзод ўша йилнинг охирида Хавфсизлик Кенгаши томонидан таклиф қилинади ва сайланган раҳбар ўз ваколатини 2027 йил 1 январдан бошлайди, деб хабар берди vz.ru.

    No date selected
    ноябр, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates