Магнус Карлсен Нодирбек Абдусатторовга яна мағлуб бўлди

    Спорт 11 июн 2023 1665

    Ўзбекистонлик Norway Chess 2023 мусобақасининг сўнгги турида норвегияликни мағлуб этди.

    Ҳамюртимиз турнирнинг сўнгги турида собиқ жаҳон чемпиони Магнус Карлсен билан учрашди. Шахматчилар асосий вақтда дуранг ўйнади. Шундан сўнг Armageddonнинг махсус ўйини бошланиб, ўзбекистонлик шахматчи ғалаба қозонди.

    Тўққизинчи тур якунларига кўра, Абдусатторов тўққиз очко жамғариб, турнирни тўққизинчи ўринда якунлади.

    Мусобақада АҚШ вакили Хикару Накамура ғолиб чиқди. Иккинчи ўринда америкалик Фабиано Каруана, учинчи ўринда ҳиндистонлик Гукеш Доммаражу.