Маҳаллалардаги микромарказлар учун жойларни e-auksion.uz портали орқали ижарага олиш мумкин

    Мамлакатимизда 6 октябр 2023 974

    Ҳозирги пайтда микромарказлар ташкил этиш учун 29 та давлат объекти ҳамда 303 та ер участкалари савдода турибди. Тадбиркорлар e-auksion.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда уларни ижарага олиши мумкин.

    Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Маҳаллаларда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказларини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори (ПҚ–331-сон, 25.07.2022 й.)га асосан жами 421 та маҳаллада юридик шахс мақомига эга саноат, ҳунармандчилик, касаначилик ва чорвачилик микромарказлари давлат мулки объектлари ва ер участкаларида ташкил этилиши белгиланди.

    Қарорга кўра тадбиркорларга микромарказлар учун жой электрон онлайн-аукцион орқали 5 йил муддатга ижарага берилади. Бунда ўз маблағлари ҳисобидан объектни реконструкция қилиш ёки капитал таъмирлаш ёхуд ер участкасида бино-иншоотларни қуриш, микромарказда саноат, ҳунармандчилик, касаначилик фаолият йўналишлари бўйича камида 10 та ёки чорвачилик йўналиши бўйича камида 3 та иш ўрнини яратиш ва таъминлаб бориш шартларини қабул қилишлари талаб этилади.

    Микромарказлар фойдаланишга топширилган кундан 3 йил муддатга ташкил этилган микромарказ объектлари ва улар жойлашган ер участкалари бўйича юридик шахслардан олинадиган ер солиғи ва мол-мулк солиғи учун солиқ ставкаси 50 фоиз миқдорида қўлланилади.

    Қарор талабларидан келиб чиқиб, «e-auksion» электрон савдо платформасида давлат мулки объектлари ва ер участкаларини микромарказлар фаолиятини ташкил этиш учун ижарага бериш мақсадида алоҳида модуль ишлаб чиқилиб, ҳисобот даврида умумий ҳисобда 61 та давлат мулки объекти ҳамда 522 та ер участкалари (жами 21,01 га) савдога чиқарилиши таъминланди.

    Бошланғич нархи 145,4 млн. сўм бўлган 32 та давлат объекти 796,9 млн сўмга сотилган бўлса, бошланғич нархи 2,7 млрд сўмлик 219 та (9,7 га) ер участкаси 6,7 млрд сўмга сотилди.

    Ҳозирги пайтда микромарказлар ташкил этиш учун 29 та давлат объекти ҳамда 303 та ер участкалари савдода турибди. Тадбиркорлар e-auksion.uz порталидан рўйхатдан ўтган ҳолда уларни ижарага олиши мумкин.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates