20 январдан бошлаб электропоезд ва тез юрар поездлар чипталари нархи 20 фоизга оширилади

    Транспорт 5 январ 2024 793

    Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

    Бу ҳақда «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси матбуот хизмати хабар берди.

    Юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари ҳамда «Шарқ», «Насаф» ва «Ўзбекистон» тез юрар поездларининг чипталар нархи 20 фоизга ошмоқда.

    Хусусан, «Афросиёб» электропоездлари билетлари нархлари қуйидагича этиб белгиланмоқда:

    Тошкент — Бухоро — Тошкент

    • VIP 636 000 сўм;
    • Бизнес 462 000 сўм;
    • Эконом 336 000 сўм.

    Тошкент — Қарши — Тошкент

    • VIP 534 000 сўм;
    • Бизнес 390 000 сўм;
    • Эконом 282 000 сўм.

    Тошкент — Самарқанд — Тошкент

    • VIP 396 000 сўм;
    • Бизнес 276 000 сўм;
    • Эконом 204 000 сўм.

    Компания хабарига кўра, ушбу қарор Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги идоралараро тариф комиссияси қарорига мувофиқ, темирйўл инфратузилмасини ислоҳ қилиш, электр энергияси — ёқилғи, логистика ва транспорт харажатларини қоплаш мақсадида қабул қилинган.

    Шунингдек, йўловчи вагонлари паркини янгилаш, янги юқори тезликда ҳаракатланувчи электропоездларни харид қилиш, темир йўл вокзалларини давр талабларига мувофиқ сақлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates