Мактаб битирувчилари Оксфорд, Вебстер университетлари талабаси бўлди

    Кейинги авлод 18 июн 2020 12613

    Самарқанд шаҳридаги умумтаълим мактабларини 2019-2020 ўқув йилида  6 248 нафар ўқувчи битирди. Уларнинг орасида пухта билим олиб, тиришқоқлиги ва интилувчанлиги билан аъло баҳоларга ўқиган 112 нафари олтин ва кумуш медалларга сазовор бўлди. 

    Битирувчилар орасида Ансар Раҳмонов бир қатор халқаро университетларга ўқишга кириш учун онлайн имтиҳонлардан ўтиб, бугун Англиядаги Оксфорд университетининг иқтисодиёт йўналиши талабаси бўлиш имкониятига эга бўлди.

    Паст Дарғом туманидаги 28-ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактаб-интернатининг 4 нафар ўқувчиси ҳам ўқишни олтин медал билан тамомлаш билан бирга, IELTS имтиҳонларидан 5,5 ва 6 балли сертификатларга эга бўлди. Улардан бири Рустам Шамелов АҚШнинг Вебстер университети Тошкент филиали талабаси бўлди.

    No date selected
    апрел, 2024
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates