баннер
17 апр 2025
12:52

    Мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси ток уриши оқибатида вафот этди

    Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятидаги хусусий мактабгача таълим ташкилотларининг бирида бир ярим ёшли тарбияланувчи ток уриши оқибатида вафот этгани ҳақидаги хабарлар тарқалди.

    Бухоро вилояти мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси мазкур хабарни тасдиқлаб, айни пайтда ҳолат назоратга олингани ва тезкор ўрганиш ишлари олиб борилаётганини маълум қилди.

    "Ўрганиш жараёнида жорий йилнинг 28 март куни Бухоро туманида жойлашган ЯТТ Холбоева Ўлмас Узоқ қизи оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотида 2023 йилда туғилган тарбияланувчи Ш.Ш.нинг вафот этгани аниқланди.
    Айни пайтда ИИБ томонидан боланинг ўлим сабаблари юзасидан тергов суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
    Ҳолат бўйича қўшимча маълуиот берилишини маълум қиламиз," — дейилади хабарда.
    No date selected
    апрел, 2025
    1
    2
    3
    4
    5
    6
    7
    8
    9
    10
    11
    12
    13
    14
    15
    16
    17
    18
    19
    20
    21
    22
    23
    24
    25
    26
    27
    28
    29
    30
    Use cursor keys to navigate calendar dates
    Телеграм каналимиз
    Text to speech